"Ливерпуль" пул кетса ҳам "Бавария"даги истеъдодни олади
Мерсисайдликлар ёш истеъдодга кўз тикди
«Ливерпуль» мюнхенлик «Бавария»нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Леннарт Карлга жиддий қизиқиш билдиргани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда CF Bayern Insider нашри ёзди.
Маълумотларга кўра, англиялик гранд футболчи учун расмий таклиф юборган. «Қизиллар» ёш немис ярим ҳимоячисини қўлга киритиш эвазига 60 миллион евро тўлашга тайёр. «Бавария» раҳбариятининг бу таклифга муносабати ҳозирча ошкор этилмаган.
Леннарт Карлнинг мюнхен клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 60 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Изоҳлар (0)