"Ливерпуль" Роналду Араухо бўйича қарорга келди
Унинг масаласини ҳал қилиш керак
«Ливерпуль» ҳимоячи Рональд Араухо бўйича ўз қарорини қабул қилди. Мерсисайд клуби футболчини «Барселона»дан тўлиқ сотиб олишни режалаштираётгани маълум қилинди. Бу ҳақда журналист Луис Рохо ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.
Хабарларга кўра, клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби Араухонинг ҳозирги ўйин даражасидан мамнун. Агар у мавсум давомида шу савияни сақлаб қолса, «Ливерпуль» унинг трансфери бўйича якуний қарорни қабул қилиб, шартномани тўлиқ сотиб олишни амалга оширади.
Эҳтимолий келишув қиймати 55 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Изоҳлар (0)