Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

“Ливерпуль”: Сенга янги шартнома йўқ!

Нарсаларингни йиғиштир

«Ливерпуль» ҳимоячиси Костас Цимикасга янги шартнома таклиф қилишни режалаштирмаяпти.

Ўтган ёзда Цимикас «Рома»даги бир мавсумлик ижарадан кейин «Ливерпуль»га қайтди. У чап қанот ҳимоячиси позициясида Милош Керкезга рақобатчи бўлиши керак эди.

Шундан бери 30 ёшли грек футболчиси Премьер-лигада «Ливерпуль»нинг асосий таркибида фақат бир марта майдонга тушди. Бироқ Чемпионлар лигасида уч марта бошланғич таркибда ўйнади.

Цимикаснинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади. Ҳозирча уни узайтириш бўйича ҳеч қандай музокара олиб борилмаяпти. Football Insider маълумотига кўра, «Ливерпуль» келаси ёзда Костасни эркин агент сифатида қўйиб юбормоқчи.

Шу билан бирга, «Ливерпуль» аллақачон янги чап қанот ҳимоячисини излаш ишларини бошлаган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ