“Ливерпуль”да катта йўқотиш

“Ливерпуль” ҳимоячиси Робертсоннинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Энди тажрибали ўйинчининг елкаси операция қилинади.

Агар Робертсон жарроҳлик столига ётадиган бўлса, тўрт ой атрофида жамоага ёрдам бера олмайди, деб хабар тарқатди The Times нашри.

Маълумки, шотландиялик футболчи Европа чемпионатининг саралаш мусобақаси доирасида Испанияга қарши учрашувда шикастланган эди.

Жорий мавсумда 29 ёшли ҳимоячи “Ливерпуль” сафида саккизта учрашувда майдонга тушиб, битта голли пас ҳам узатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!