“Ливерпуль”га яна трансферлар керак

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Ливерпуль”нинг афсонавий ҳужумчиси Робби Фаулернинг фикрича, клуб ёзги трансфер ойнаси ёпилгунча яна бир нечта футболчи сотиб олиши лозим.

“Қизиллар”нинг мавсумолди дастуридаги илк ўртоқлик учрашувини АҚШда “Сандерленд”га қарши ўтказиб, рақиб устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Аммо бу баҳсда Жо Гомес жароҳат олди.

Фаулернинг таъкидлашича, айниқса марказий ҳимоя чизиғида жамоага кучайиш зарур.

- Бизга яна футболчилар керак. Бу жуда аниқ. Жо Гомес учун жуда ачиняпман. Унинг жароҳатлар борасида омади юришмаяпти. Бу унинг асосий таркибдаги ўрнини мустаҳкамлаб олиши ва бизга яна бир марказий ҳимоячи шарт эмаслигини исботлаши учун яхши имконият бўлиши мумкин эди.

Биз Жаке ва Леони учун маблағ сарфладик. Жо ҳамда Виржил ван Дейк каби тажрибали футболчилар ёшларга катта ёрдам бериши мумкин эди.

Биз ҳали бу ёш футболчиларнинг энг яхши ўйинини кўрмадик. Аммо таркибда тажриба бўлиши шарт. Мураббий ҳам изчил равишда бизга янги футболчилар кераклигини айтмоқда. Шунинг учун яна бир марказий ҳимоячи келса, ҳайрон қолмайман, — деди Фаулер BBC журналистларига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!