“Ливерпуль”га янги етакчи керак

“Ливерпуль” келаси мавсум олдидан ҳужумкор футболчи Садио Манени сотиб юборишни режалаштирмоқда. Айни пайтда Юрген Клопп бу ўйинчининг ўрнини боса оладиган номзод топгани маълум бўлди.

Германиялик мутахассис Садио Мане ўрнига “Атлетик Бильбао”да ишончли ўйин намойиш этаётган Иньяки Уильямсни таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бироқ испаниялик ярим ҳимоячини олиш осон бўлмайди. 26 ёшли футболчи бильбаоликлар билан 2028 йилнинг ёзигача давом этадиган шартномага эга ва ҳужжатда унинг трансфери 135 миллион евро қилиб кўрсатилган.

Жорий мавсумда Иньяки Испания чемпионатида 21 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва тўрт бор жамоадошларига голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)