“Ливерпуль”нинг камчилиги нимада?

“Ливерпуль” афсонаси Грэм Сунесс ҳозирги таркибнинг ягона нозик жиҳатини айтиб ўтди.

- “Ливерпуль” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, Чемпионлар лигаси ва Англия премьер-лигасини ютганига қарамай, яна бир нафар зўр ҳужумчига эҳтиёжи борлигини тан олмаётгани мени ранжитди. Муҳаммад Салоҳ, Роберто Фирмино ва Садио Манедан бири сафдан чиқса, унинг ўрнини босадиган ҳужумчи йўқ ва ўйин сифати тушиб кетаётгани кўриниб қолмоқда. Ориги бу вазифани уддалай олмайди. Мен адашаётган бўлай ва “Ливерпуль” яна бир зўр ҳужумчи олсин, - деди Сунесс.

Шу ўринда, “Ливерпуоь” ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппега жиддий қизиқиш билдираётганини айтиш лозим.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)