“Ливерпуль”нинг катта трансфери барбод бўлди

“Ливерпуль” мутасаддилари Бразилия терма жамоаси ўйинчиси Андрени трансфер қилиш учун “Флуминенсе” клуби билан музокара олиб бораётган эди.

Юрген Клопп бошчилигидаги мураббийлар штаби бразилиялик ўйинчи ёрдамида майдон марказини кучайтиришни режалаштирганди.

Европа нашрларининг таъкидлашича, ливерпулликлар 22 ёшли таянч ярим ҳимоячиси трансферидан буткул воз кечган.

“Ливерпуль” истеъдодли ўйинчи учун 30 миллон евро таклиф қилган эди. Бироқ, бразилияликлар бу таклифни қабул қилмади. “Флуминенсе” ўз футболчисини қимматроқ нархга баҳолаганидан кейин англияликлар трансфер ишларини тўхтатди.

 Андре “Флуминенсе” учун профессионал даражада 148 та учрашувда майдонга тушган. У ўз ҳисобига учтадан гол ва ассист расмийлаштирди. Футболчи июни ойида Бразилия терма жамоасидаги дебютини нишонлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!