Хабарингиз бор, ЎФА ва ПФЛ Ўзбекистон миллий жамоаси манфаатини ўйлаб ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги ўйинлардан олдин эртароқ йиғилиш мақсадида чемпионат тақвимига ўзгариш киритди.

Унга кўра, эндиликда Суперлиганинг 24-тур ўйинлари режадагидек 3-4 ноябрь кунлари эмас, балки ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан кейин ўтказилади. Орада эса Суперлига жамоалари 23 ноябрга қадар расмий ўйинларда иштирок этишмайди. Шу муносабат билан АГМК жамоаси мураббийлар штаби "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин футболчиларга 1 ҳафталик таътил берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Эндиликда жамоа 7 ноябрь куни одатдагидек Қибрайда йиғилади ҳамда Суперлиганинг 24-тури доирасидаги "Қўқон-1912"га қарши баҳсга тараддуд кўради. Унга қадар эса олмалиқликлар иккита назорат беллашувида майдонда тушишни режалаштирган.