"Локомотив" устози: "Мавсумни мағлубиятсиз якунламоқчи эдик, бироқ бундай бўлмас экан"

BEPUL PROPAN

Про лиганинг 5-турида "Локомотив" жамоаси ўз уйида "Арал"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритди. Ушбу муваффақиятдан сўнг "Темирйўлчилар" 12 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб келмоқда. Ўйиндан кейин "Локомотив" матбуот хизмати бош мураббий Григорий Колосовскийнинг фикрларини тақдим этди.

- Ўтган турда иккала жамоа ҳам мағлуб бўлгани учун бугун ғалаба учун майдонга тушди. Ўша мағлубиятдан кейин биз жамоа билан жиддий ишлар олиб бордик. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Баҳс голгача давом этди. Ким биринчи бўлиб гол урса, ўша жамоанинг ғалаба учун имконияти ошарди. Яна ўша муаммомиз кузатилди: яратилган вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3 та гол урсак бўларди. Албатта, ҳимояда ҳам қўпол хатолар қилдик. Ҳимоячимиз жамоамизни голдан қутқариб қолган вазияти кўпроқ ёдда қолди. Иккинчи бўлимда ўзимизни яхшироқ ҳис қилиш учун биринчи бўлимда вазиятларимиздан голлар уришимиз керак эди. Иккинчи бўлимда ҳаракатларни кўпайтирдик, тўпни кўпроқ назорат қилдик ва кўпроқ вазиятлар яратдик. Ҳа, биринчи бўлимдагидан камроқ вазият яратгандирмиз, бироқ иккита гол урдик. Учинчи голга ҳам яқин келгандик, бироқ тақдир эмас экан. Бу голни кейинги ўйинларга олиб қўйдик. Очко учун кураш жиддий кечди. Биз ғалаба қозонишни истадик, ҳар бир вазият учун курашдик.

- Жамоа етакчиси Акаки Шулаянинг захирада қолдирилишига сабаб нимада?

- Шулаяни захирада қолдириб, бошқа футболчиларга имконият бердик. Ўтган ўйинларда биз кўпроқ унинг қанотидан ҳужумга ўтаётгандик, бу сафар эса режада чап қанотни ишга солиш асосий ўринда эди. Шулая бўлса биз бирданига иккала қанотдан ҳам кўпроқ ҳужум қилсак бўларди. У орқали индивидуал, жамоавий ҳужумлар сони ошди. Қанотларда фаоллик кучайди. Бироқ ҳимояда яна хатоликлар кузатилди. Бу борада жиддий гаплашиб олиш керак. Қарши ҳужумларни бунчалик осон қўйиб юбормаслик керак. 

- Ғалабани 6 очколик ғалабага қиёсласак бўладими?

- Йўқ, кураш ҳали давом этади. Олдинда яна 3 давра бор. Кураш охирги тургача давом этади, деб ўйлайман. Мавсумни мағлубиятсиз якунламоқчи эдик, бироқ бундай бўлмас экан. Барча жамоалар охиригача курашмоқда, айниқса, турнир фаворити сифатида ўйнаётган бизга қарши икки карра кўпроқ куч билан ўйнашяпти. Шу сабабли бизга ҳам етарлича даражада қийин бўлмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!