Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Лондонда қўлга киритилган 3 очко МЮни АПЛ пешқадамига айлантирди

Javokhir Azimov
Изоҳлар: 0

Сульшер шогирдлари кичик камбэк амалга оширди.

АПЛ 18-турнинг қолдирилган учрашув ўтказилди. Унда "Манчестер Юнайтед" "Фулхэм" меҳмони бўлди. Ўйин "қизил иблислар"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ҳисобни 5-дақиқада лондонликлар ҳужумчиси Адемола Лукман очди. Рақиб ҳимоячиларининг сунъий офсайд ҳосил қилишдаги хатосидан унумли фойдаланган ҳужумчи Де Хеани ожиз қолдирди. Кўп ўтмай манкунияликлар тарози паллаларини тенглаштирди. Эдинсон Кавани катта саҳнага чиқди.

Иккинчи бўлимда ҳам фаолроқ ҳаракат қилган меҳмонлар 65-дақиқада ғалаба голини киритди. Поль Погбанинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қайтара олмади.

Шу тариқа, манкунияликлар ҳисобидаги очколар сони 40 тага етди ва улар ҳамшаҳарларидан АПЛ турнир жадвали карвонбошилигини тортиб олди. Ўз уйида имкониятни бой берган "Фулхэм" 18-поғонада қолди. Улар ҳисобида 12 очко мавжуд.

  • 90+4
    swist

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+3

    Ҳисоб тенглашишига бир баҳя қолди. Аммо Митровичнинг зарбасидан кейин Байига теккан тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 90+2
    corner

    Қўшимча дақиқаларда мезбонлар илк бурчак тўпига эга бўлди. Аммо МЮ футболчилари тўпни узоқлаштирди.

  • 90
    add_time

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 87

    Ўйиннинг сўнгги дақиқаларини ҳам "қизиллар" фаолроқ ўтказяпти.

  • 85
    subs

    Марсьяль ҳамда Гринвуд ўрнига Рэшфорд ва МакТоминей майдонга тушди.

  • 83
    subs

    Аина ўз ўрнини митровичга бўшатиб берди.

  • 81

    Каванининг саъй-ҳаракатлари туфайли жамоаси бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 79

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпга Магуайр ета олмади.

  • 78

    Бруну Фернандешнинг узатмасини ҳимоячилар қайтарди.

  • 75
    goalkeeper

    Лофтус-Чикнинг яқин масофадан берган зарбасини реакция намойиш этган Де Хеа қайтарди.

  • 73

    Шоунинг узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 71
    corner

    Бурчакдан етказиб берилган тўпга манкунияликлардан ҳеч ким ета олмади.

  • 68
    yellow

    Рақиб либосидан тортиб қолгани учун Аина жазоланди.

  • 66
    goalkeeper

    МЮ штурм уюштирмоқда. Бу сафар Кавани томонидан берилган зарбани дарвозабон қайтарди.

  • 65
    goal

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! Погбуууууууууум!

    Жарима майдони ташқарисидан "пушка" зарба йўллаган Погба жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

  • 64
    goalkeeper

    Марсьялнинг яқин масофадан бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 62
    yellow

    Гринвудга нисбатан қоида бузган Брайан огоҳлантирилди.

  • 61

    Шоунинг узатмаси жамоадошларигача етиб бормади.

  • 59

    Катта устунлик манкунияликлаар томонида. Бироқ жарима майдони остонасида ҳужумни якунловчи футболчи топилмаяпти.

  • 56
    offside

    Бруну Фернандеш воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 54

    МЮнинг ҳужумлари тобора хавфли тус олиб бормоқда.

  • 52
    goalkeeper

    Лукменнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 51

    Ўз жойини ташлаб, олдинга чиққан Де Хеа жамоасини муқаррар шодлан сақлаб қолди.

  • 49

    Марсьяльнинг тушунарсиз ҳаракати жамоаси ҳужуми узилиб қолишига сабаб бўлди

  • 47

    "Фулхэм" иккинчи 45 дақиқаликни ҳам фаол бошлади. Узоқ масофадан берилган зарба ноаниқ кетди.

  • 46
    swist

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2
    swist

    Танаффус!

  • 45+1

    Гринвуднинг кучли зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўя олди.

  • 45
    add_time

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44

    Шеригининг узатмасига Гринвуд ета олмади. Ҳимоячи уни зарарсизлантиришни яхши уддалади.

  • 42

    Адарабиойонинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.

  • 41

    Лукменга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида лондонликлар стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 38

    Жарима майдони ичида Кавалуйру тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Саноқли ҳужумлардан навбатдагиси муваффақиятсиз якунланди.

  • 37

    Ҳозирча, ўйиннинг энг фаол ўйинчиси Бруну Фернандеш бўлиб турибди. Аммо унинг ҳаракатлари кўп ҳолларда бесамар якунланмоқда.

  • 34

    Тўп қаршисига келган Бруну Фернандешнинг уриниши анча ноаниқ кетди.

  • 34

    МЮ жарима майдонига яқин ҳудудда язши стандартга эга бўлди.

  • 32

    "Қизил иблислар"нинг кетма-кет ҳужумларини рақиб ҳимоячилари катта қийинчилик билан бартараф этмоқда.

  • 29
    corner

    Бурчакдан етказиб берилган тўпга Магуайр ноаниқ зарба берди.

  • 27

    Меҳмонлар қанотлардан фаол фойдаланган ҳолда, рақиб жарима майдонига тўп оширмоқда.

  • 25

    Сульшер шогирдлари босим уюштиришда давом этмоқда.

  • 23
    goalkeeper

    Фернандешнинг бу сафарги зарбаси аниқ бўлди. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 21
    goal

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! МЮ ҳисобдаги фарқни йўққа чиқарди!

    Жарима майдони марказига оширилган тўпни Ареола қўлидан чиқариб юборди. Қайтган тўпни Кавани дарвозага киритди.

  • 21

    Бруну Фернандешнинг зарбаси устундан қайтди.

  • 20

    Лондонликларнинг камсонли ҳужумларидан навбатдагиси бесамар якунланди.

  • 18
    corner

    Бурчак зарбасини қисқа пас билан ўйинга киритган "қизил иблислар" вазиятдан ҳеч нима чиқара олмади.

  • 17

    Меҳмонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 14

    МЮ футболчилари прессинг уюштиряпти. Натижада, рақиб марказдаёқ тўпсиз қолмоқда.

  • 12

    Ўйин бироз агрессив курашларга бой ўтмоқда. Темп эса бироз паст.

  • 10
    yellow

    Қарши ҳужумга ўтаётган рақибини қоида бузиш эвазига тўхтатган Погба огоҳлантирилди.

  • 10

    Фред жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

  • 7

    "Қизил иблислар" тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.

  • 5
    goal

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Фулхэм" тезкор гол урди!

    Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Лукмен кучли зарбаси билан дарвозани ишғол этди.

  • 4

    Кавани ҳаводан келаётган тўпга тўхтатмасдан зарба бермоқчи бўлди. Аммо у тўпга мослаша олмади.

  • 2
    goalkeeper

    Дастлабки уриниш мезбонларда: Лукменнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 1
    swist

    Ўйин бошланди!

  • 0

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ