Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Лондонни "ёндирамиз" !!!

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Россиялик ММА устаси бўлажак рақибига қарши жанг олдидан актуал спорт формаси ҳақида гапирди

Россиялик ММА устаси Мовсар Евлоев бўлажак рақиби Лерон Мёрфига қарши жанг олдидан актуал спорт формаси ҳақида гапирди.

"Ўқув-машғулот йиғини якунланди. Формага кириб олиш учун бор кучимизни сарфладик. Энди вазн меъёрини бажарсак бўлгани. Сабр-тоқат ва қўллаб-қувватлагани жамоам, мураббийларим ва спарринг шерикларимга раҳмат. Лондон, тайёрлан, биз сени ёндирамиз", - деди  россиялик.

Эслатиб ўтамиз, Евлоев ва Мёрфи тўқнашуви 22 март куни "UFC London" турнирида ўтказилади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ