Луис Энрике ПСЖни "Барса"га айлантиряпти
Луис Энрике каталонияликлар футболчиси Гавини қўлга киритишни мақсад қилган.
Европа матбуоти хабар беришича, «Барселона» ярим ҳимоячиси Гави яқин вақтларда жамоасини алмаштириши мумкин.
Ёш истеъдодга ПСЖ жиддий даъвогар бўляпти. Гавини трансфер қилиш масаласи бевосита бош мураббий Луис Энрике ташаббуси билан кўтарилгани айтилмоқда.
Энрике испаниялик хавбекни Париж клубининг марказий фигураларидан бири сифатида кўришни истаяпти. Франция гранди «Барселона»га тахминан 45 миллион евро атрофида таклиф тайёрлаётгани маълум қилинган.
Гавининг амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 30 миллион евро деб баҳоламоқда. Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда «Барселона» таркибидан ПСЖга Ферран Торрес йўл олган эди.

Фикрлар