Луис Суаресдан яна бир рекорд
Уругвай миллий терма жамоаси ва "Интер Майами футболчиси Луис Суарес МЛС чемпионати доирасида навбатдаги рекордларни қайд этишда давом этади. У клуб сафидаги кетма-кет 2-ўйинда гол киритиб, дубл қайд этди. У мазкур натижаси орқали МЛСдаги дебют мавсумида кетма-кет иккита ўйинда дубль қайд этган илк футболчига айланди.
Яъни "Интер Маями"нинг 37 ёшли уругвайлик ҳужумчиси "Чикаго Файр" билан ўйинда(4:1) 2 та гол урди.
Ҳужумчи ҳозирга қадар мавсумнинг 20 та ўйинида 16 та гол киритишга эришди. Шундан 4 таси сўнгги икки ўйинда киритилди. Бу натижалар эса, аргентиналик Лионель Месси жароҳат олган бир даврда янада салмоқли кўринмоқда.
Суарес МЛС тўпурарлар пойгасида пешқадам Кристиан Бентеке (ДC Юнайтед, 23 ўйинда 17 та гол) ва Кристиан Арангодан (Реал Солт-Лейк, 24 та голда 17 та) бир гол ортда қолмоқда.
Фикрлар