Лукас Перес 3 ҳафтага сафдан чиқди
Лондоннинг “Арсенал” клуби форварди Лукас Перес сонидаги жароҳати туфайли уч ҳафта майдонга туша олмайди. Таъкидлаш керакки, испаниялик футболчи кеча бўлиб ўтган "Вест Бромвич"га (1:3) қарши баҳсда майдонга тушмади. Бундан ташқари, шу куни жамоа етакчиси Месут Ўзил ҳам “канонирлар”га ёрдам бера олмади.
Эслатиб ўтамиз, кечаги мағлубиятдан сўнг “Арсенал” очколари сони 50талигича қолди ва тўпчилар мусобақанинг 5-ўрнида боришмоқда. 6-ўриндаги “Эвертон” ҳисобида ҳам ҳудди шунча очко мавжуд.
Фикрлар