Лутфиллаев еттинчи бор Гран-при финалига йўл олди
Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг биринчи кун беллашувларида медаллар учун курашувчи спортчилар номи маълум бўлди. Эътиборлиси, кечки дастурда икки нафар ҳамюртимизда турли пробали медалларни қўлга киритиш имконияти мавжуд, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.
-60 килограмм вазн тоифасида Шарофиддин Лутфиллаев дастлаб Словения, кейин Туркманистон, Қозоғистон ва Мўғилистон терма жамоаси вакилларини мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз мусобақа ғолиблиги учун британиялик Эшли Маккинзига қарши татамига чиқади.
-66 килограмм вазн тоифасида Муҳриддин Тиловов ярим финалгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтди. Аммо финал учун кечган курашда испаниялик Альберто Гаитерога имкониятни бой бериб қўйди. Тиловов энди шоҳсупага кўтарилиш учун франциялик Килиан ле Блушни мағлуб этиши талаб қилинади.
Фикрлар