Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Ляказетт АПЛ тарихига кирди

Shahzod
Изоҳлар: 0

У мавсумдаги илк голни киритди.

Бугун Англия Премьер-лигасида 1-тур ўйинлари старт олди. Мавсумнинг илк голи эса "Арсенал" ҳужумчиси Александр Ляказетт томонидан киритилди. Франциялик форвард "Фулхэм"га қарши беллашувнинг 9-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

У бу ишни иккинчи маротаба амалга оширди. Гап шундаки, 2017/18 йилги мавсумда ҳам 29 ёшли ҳужумчи мавсумнинг дастлабки голига муаллифлик қилган эди. Шу тариқа, Ляказетт бундай ишни амалга оширган дастлабки футболчига айланди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ