Люк Шоу Испанияга қарши ўйинда майдонни замбилда тарк этди
Ads

Англия терма жамоаси ҳимоячиси Люк Шоу Испанияга қарши (1:2) баҳсда бошидан жароҳат олиб, ўйинни муддатидан аввал тугатишга мажбур бўлди.

Иккинчи тайм бошида 23 ёшли футболчи рақиб ҳимоячиси Дани Карвахаль билан тўқнашиб кетди. Шоу чимга йиқилди ва мустақил равишда кўтарила олмади.

Олти нафар шифокор бир неча дақиқа давомида футболчига тиббий ёрдам кўрсатди. Якунда Шоу замбилда майдондан олиб чиқилди.

Маълумотларга кўра, Люк Шоу бўйнидан шикаст олган. Жароҳат ҳақида аниқ тафсилот тиббий текширувдан кейин маълум бўлади.