Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Мадридликлар мезбонларни енгиб келди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Жамоа иккинчи ўринга кўтарилди

Испания чемпионати 8-туридан ўрин олган баҳсда «Алавес» ўз майдонида «Атлетико»ни қабул қилди.

Учрашув кескин курашлар руҳида ўтди ва охир-оқибат ғалабани меҳмонлар қўлга киритишди. «Атлетико» сафида Алекс Гримальдо ва Кристиан Ромеро томонидан урилган аниқ зарбалар ҳал қилувчи бўлди. «Алавес» эса фақат Лукас Бойе пенальтидан йўллаган голи билан жавоб қайтаришга муваффақ бўлди.

Ушбу ғалаба эвазига Диего Симеоне шогирдлари ўз очколари сонини ўн тўққизга етказишди ва турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилишди. «

Алавес» ҳисобида эса ҳозирча ўн бир очко сақланиб қолмоқда, жамоа рейтингда олтинчи поғонада бормоқда.

«Алавес» – «Атлетико» – 1:2 (1:1)

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ