Мафтункор Мария 3 соатда енгилди
Ads
Франция пойтахти Париж шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирининг иккинчи давра баҳслари давом этмоқда.

Унжа грециялик теннисчи Мария Саккари чехиялик Катержина Синяковага қарши кортга тушиб, 6:7, 7:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа Синякова "French Open" мусобақасининг учинчи босқичига йўл олди. Энди уни япониялик Наоми Осака синовдан ўтказади.