Магнус Карлсен 15 йилдирки дунёнинг 1-рақамли шахматчиси!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Карлсен роппа-роса 15 йилдан буён дунё шахмат рейтингида узлуксиз равишда пешқадамлик қилиб келмоқда. 2011 йилнинг июль ойидан бошланган бу серия давомида ҳали бирор марта бўлса ҳам биринчиликни қўлдан бой бермади.

Ушбу рақам фақатгина ҳар ой чиқадиган ФИДЕ рўйхатига тегишли эмас, балки ҳар бир ўйиндан кейин ўзгариб турадиган жонли (ливе) рейтингда ҳам Магнус 15 йил давомида тахтни ҳеч кимга бермади. Карлсен жами ҳисобда (узилишлар билан қўшганда) 16 йил давомида дунё етакчиси бўлиб турибди ва бу борада Анатолий Карповни (102 ой) ортда қолдириб улгурган.

15 йиллик ҳукмронлик давомида унинг биринчилигига энг катта хавф солган шахматчи Фабиано Каруана бўлди. Каруана жами 5 йилу 11 ой давомида иккинчи ўринни эгаллаб келди ва ҳатто 2018 йилги жаҳон чемпионлиги ўйинлари пайтида орадаги фарқни бор-йўғи 3 рейтинг очкосигача қисқартира олган эди. Шунингдек, 2017 йилда Владимир Крамник ҳам Магнусга жонли рейтингда 6.4 очко масофагача яқинлашган.

Магнус шахмат тарихидаги энг юқори рейтинг чўққисини ҳам ўзига тегишли қилган. У 2014 йилнинг май ойида ва кейинчалик 2019 йилнинг август ойида ўз фаолиятидаги ҳамда мутлоқ жаҳон рекорди ҳисобланган 2882 очкони забт этди. Бунгача бўлган энг юқори натижа Гарри Каспаровга (2851) тегишли эди.

Яқинда якунланган Норwай Чесс 2026 турнирида Магнус Карлсен 17.8 рейтинг очкосини йўқотган бўлса-да, у ҳамон пешқадамликни ишончли тарзда ушлаб турибди. Айни пайтда у 2823 очко билан энг яқин таъқибчилари Фабиано Каруана ва Ҳикару Накамурадан (2792) жами 31 очко олдинда бормоқда.


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!