Асосий мазмунга ўтиш

Мальдинини "Реал"га таклиф қилишмоқда

Унга янги иш жойи тайёр.

"Милан" клуби техник директори Паоло Мальдинини "Реал"га чорлашмоқда. Бу ҳақда Defensa Central нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес агар Мальдини "россонерилар" сафидан кетса, уни Мадридга ишга таклиф қилишга тайёр.

Ҳозирда “Реал”да ушбу лавозимда Эмилио Бутрагеньо фаолият олиб бормоқда.

Агар "Милан"га германиялик мутахассис Ральф Рангник таклиф этилса, Мальдини истеъфога чиқишини маълум қилган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ