Мана нега Жошуа мағлуб бўлди !
22 сентябрь куни Лондонда катта бокс оқшоми бўлиб ўтди. Унинг асосий жангида Энтони Жошуа ва Даниэль Дюбуа рингга кўтарилди. Бироқ амалда фаворит ҳисобланган Энтони 5-раунддаёқ нокаутга учради. Икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тимоти Брэдли эса мазкур баҳс натижасини изоҳлаб берди.
“Жанг тезлашганда Жошуа муаммога дуч келишини кўрдик. Тез қарор қабул қилиш керак бўлганда у саросимага тушиб қолди. Дюбуа эса совуққонлик билан бундай вазиятдан унумли фойдаланди”, - деди Брэдли ProBox телеканалига берган интервьюсида.
Маълумот учун, мазкур мағлубият Жошуа учун фаолиятидаги тўртинчиси бўлди.
Фикрлар