Манба: "Реал" Алонсони ишдан бўшатмоқчи эмас!
"Реал Мадрид" раҳбарияти бош мураббий Хаби Алонсони сақлаб қолиш ниятида. Бу маълумотни машҳур журналист Хосеп Педрероль эълон қилди.
Манбанинг сўзларига кўра, ҳозирда "Реал" мураббийни ўзгартиришни ўйламяпти. Аммо агар вазият келгуси ўйинларда ўзгармаса, Алонсонинг ишдан бўшатилиши декабрь ойи якунида содир бўлиши мумкин.
Манбанинг таъкидлашича, "қироллик клуби" ОАВда хабар қилинганидек, Зидан ва Клоппни таклиф қилиш вариантларини кўриб чиқмаяпти.
"Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги Чемпионлар Лигасининг 6-тур ўйини 10 декабрь куни бўлиб ўтади.



Comments