Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Манба: Шомуродов Истанбулда!

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 3

Ҳужумчи барча масалаларни келишиб олмоқчи

Легионер ҳужумчимиз Элдор Шомуродов "Рома"дан "Истанбул Башакшеҳир"га ўтишга жуда яқин.

Бироз аввал, туркиялик спорт журналисти Яғиз Сабунчуоғлу клубнинг Рим жамоасига расмий таклиф билан чиққани ҳақида хабар берган эди.

Бошқа бир маҳаллий журналист Якуп Чинарнинг маълум қилишича, Шомуродов ҳозирда Истанбулда.

Манба ушбу вазиятни қуйидагича эълон қилди: "Бир пайтлар "Галатасарой" нишонида бўлган ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳозирда Истанбулда. У "Башакшеҳир" жамоаси билан барча масалаларда келишиб олди. Яқин кунлар ичида расмий шартнома имзолайди."

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ