Манчестер клубини ким бошқаради?

CHERY AUTO

Дунёдаги энг нуфузли инсайдерлардан бири Давид Орнштейн (The Athletic) Рубен Аморим ишдан олинганидан сўнг “Манчестер Юнайтед” бош мураббийлигига икки асосий номзод борлигини айтди.

Tecno

Журналистга кўра, агар клуб тайинловни ёзга қолдиришга қарор қилса, Томас Тухель ва Роберто Де Дзерби етакчи номзодлар ҳисобланади.

Айни пайтда Тухель Англия терма жамоаси мураббийи бўлиб, 2026 йилги жаҳон чемпионатида жамоа билан ишлайди.

Де Дзерби эса “Марсель”ни бошқариб, Франция чемпионатида юқори натижалар қайд этмоқда.

Ҳар икки мутахассис ҳам ҳозирнинг ўзида муаммолар гирдобида бўлган “Манчестер Юнайтед” учун тайёр иш жойини ташлаб кетишга кўнмайди. Шу боис, “Олд Траффорд” раҳбарияти бу масалани ёзда ҳал қилишга эътибор қаратади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!