Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Манчестер Сити" Доннаруммага зўр рақобатчи танлади

Трансфер яқин кунларда амалга оширилади

Аргентина миллий терма жамоаси ва Франциянинг «Марсель» клуби дарвозабони Херонимо Рули яқин вақтларда «Манчестер Сити» сафига қўшилиши мумкин.

Маълумотларга кўра, «шаҳарликлар» дарвозабон Жеймс Траффордни «Лидс»га сотиш арафасида турибди. 

Футбол бўйича инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, янги захира дарвозабони сифатида асосий номзод айнан Рули ҳисобланмоқда. 

Аргентиналик посбоннинг ўзи ҳам Энцо Мареска бошқарувидаги жамоага ўтишни истамоқда. «Марсель» раҳбарияти эса инглиз гранди 34 ёшли дарвозабонни ўз сафига қўшиб олиш ниятидан хабардор.

Transfermarkt портали баҳосига кўра, Херонимо Рулининг трансфер қиймати 6 миллион евро атрофида. Унинг «Марсель» билан амалдаги шартномаси келаси йил ўрталаригача мўлжалланган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ