“Манчестер Сити” Гвардиоланинг ўрнини ким эгаллашини ҳал қилди
“Манчестер Сити” раҳбарияти клубдан кетиши мумкин бўлган бош мураббий Хосеп Гвардиола ўрнига Венсан Компани номзодига қизиқиш билдирилмоқда.
Испаниялик мураббийнинг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади, аммо кўплаб хабарларга кўра, у жорий мавсумдан кейин кетиши мумкин.
Sky Sport хабарига кўра, клуб раҳбарияти ҳозирда “Бавария”да муваффақиятли ишлаётган Компани номзодини жиддий кўриб чиқмоқда.
Мюнхен клубида бу қизиқишдан хабардор, аммо унинг яқин вақтда кетиш эҳтимолини рад этмоқда.
Яқинда бельгиялик мураббий “Бавария” билан шартномасини 2029 йилнинг ярмигача узайтирди ва Макс Эберль ҳамда Кристоф Фройнд билан яхши муносабатларга эга.
Эслатиб ўтамиз, Венсан Компани ўйинчи сифатида узоқ йиллар “Манчестер Сити”да тўп сурган ва Хосеп Гвардиоланинг мураббийлар штабида ҳам тажрибасини оширган.
Фикрлар