"Манчестер Сити" ҳужумчиси Лондон клубига йўл олиш арафасида

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити"нинг бразилиялик қанот ҳужумчиси Савио фаолиятини "Тоттенxэм"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манба маълумотига кўра, лондонликлар 22 ёшли футболчига бўлган жиддий қизиқишини сақлаб қолмоқда ва трансфер шу ёзда амалга ошиши мумкин.

Аввалроқ "Тоттенxэм" Савиони ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган эди. Бироқ ўша вақтда "Манчестер Сити" бош мураббийи бўлган Хосеп Гвардиола бу трансферга қарши чиққан.

Маълумки, испаниялик мутахассис ўтган мавсум якунланганидан кейин "шаҳарликлар"ни тарк этган.

Савио 2025/26 мавсумида барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди.

Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!