"Манчестер Сити" катта трансферни уддалади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» бразилиялик истеъдодли ҳужумчи Алланни сотиб олиш учун «Палмейрас» клубига 37,5 миллион евро миқдорида кафолатланган тўлов таклиф қилишга тайёр. 

Estadao нашри хабарига кўра, турли бонуслар қўшилганда битим умумий қиймати 42 миллион еврогача етиши мумкин.

Манбанинг таъкидлашича, ҳозирча «Манчестер Сити» расмий таклиф юбормаган. Англия клуби 22 ёшли вингерни «Тоттенхэм»га ўтиши кутилаётган Савиога ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Аллан катталар жамоаси таркибида «Палмейрас» учун 2025 йил январидан бери ўйнаб келмоқда. Шу вақт ичида у барча мусобақаларда 95 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 11 та голли узатма амалга оширди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йил охиригача мўлжалланган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Алланнинг бозор қиймати ҳозирча 20 миллион еврога баҳоланган. Ёш футболчиларнинг трансфер баҳоси йил сайин ошиб бораётгани кузатилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!