«Манчестер Сити» Родрига нарх қўйди
«Манчестер Сити» Родрини «Барселона»га 60–70 миллион евро эвазига сотишга тайёр, футболчи каталонияликлар билан келишиб бўлган.
«Манчестер Сити» испаниялик ярим ҳимоячи Родри Эрнандесни «Барселона»га қандай миқдордаги тўлов эвазига қўйиб юборишга тайёр экани маълум бўлди.
Инсайдер Николо Скира тарқатган маълумотга кўра, «шаҳарликлар» 30 ёшли футболчи учун тахминан 60–70 миллион евро талаб қилмоқда. Айтилишича, Родрининг ўзи «Барселона» билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб бўлган. Ундан олдин футболчи «Реал» таклифини рад этгани хабар қилинган эди.
Ўтган мавсумда Родри барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 33 та учрашувда майдонга тушиб, икки бор гол урди.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида «Барселона» Родри учун 45 миллион евродан бироз кўпроқ миқдорни таклиф қилишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Изоҳлар (0)