Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Манчестер Сити" супертрансферга қўл уради

Жамоа янада кучаяди

Ёзги трансфер ойнасида «РБ Лейпциг» ярим ҳимоячиси Ян Диоманде жамоани тарк этиши мумкин. 19 ёшли ивуарлик вингер атрофида сўнгги кунларда айниқса «Реал» номи кўп тилга олинмоқда. Шу билан бирга, футболчи учун бошқа йирик клублар ҳам курашга қўшилган.

Германиянинг Sky нашри хабар беришича, «Манчестер Сити» раҳбарияти Диоманде учун 100 миллион евро тўлашга тайёр эканини оғзаки равишда маълум қилган. Шу билан бирга, манбага кўра, «шаҳарликлар» ҳозирча расмий таклиф йўлламаган.

Аввалроқ «Реал» ва «Ливерпуль» ҳам Ян Диоманде учун 100 миллион евро атрофида таклиф бергани, аммо «РБ Лейпциг» бу вариантларни рад этгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Лига 1 гранди ПСЖ ҳозирча расмий таклиф билан чиқмаган, бироқ парижликлар ҳам ёш вингер ўйинини диққат билан кузатиб бормоқда.

ОАВда ёзилишича, «Реал» бош мураббийи Жозе Моуринью трансфер режалари доирасида Ян Диоманде номзодини устувор мақсад сифатида маъқуллаган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ