"Манчестер Сити" супертрансферга улгуриб қолди
Рекорд трансфер бўлди
«Манчестер Сити» «Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес билан шартнома имзолаганини маълум қилди.
25 ёшли аргентиналик футболчи расман «шаҳарликлар»нинг янги футболчиси сифатида тақдим этилди. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Трансфер қиймати 125 миллион фунт стерлинг (тахминан 145 миллион евро) этиб белгиланган.
«Манчестер Сити» – сўнгги йилларда Англияда энг муваффақиятли клуб. Бундай жамоада ўйнаш ҳар бир футболчининг орзуси. Бу ерга ўтишдан жуда хурсандман ва «Сити»га кубоклар ютишни давом эттиришда ёрдам беришга тайёрман», – дея Фернандеснинг сўзларини манчестер клуби матбуот хизмати келтиради.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил январь ойида «Челси» Энцони «Бенфика»дан 121 миллион евро эвазига сотиб олган эди. У «синилар» сафида 170 ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол урди ва 30 та голли узатма амалга оширди.

Изоҳлар (0)