"Манчестер Сити" янги дарвозабон топди
«Марсель» ва Аргентина терма жамоаси дарвозабони Херонимо Рульи Англия чемпионатига йўл олиши мумкин. Журналист Санти Ауна хабарига кўра, 34 ёшли посбон хизматларига «Манчестер Сити» жиддий қизиқиш билдирган.
Маълумотларга кўра, «Манчестер Сити» Рульи учун 2 млн евро таклиф этган. «Марсель» эса дарвозабонини 3,5 млн евро эвазига қўйиб юборишни истамоқда. Клублар ўртасида музокаралар ҳозирча давом этмоқда.
Херонимо Рульининг ўзи эса «Манчестер Сити»га ўтиш вариантига ижобий муносабатда. У жамоада иккинчи рақамли дарвозабон мақомида ўйнашга ҳам рози экани айтилмоқда.

Фикрлар