«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси жамоадан кетмоқчи
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Матео Ковачич қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sportske novosti нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, хорват футболчисини жамоадаги ҳозирги ҳолат қониқтирмаяпти. Янги бош мураббий Энцо Мареска унга етарлича ўйин амалиёти бермаётгани айтилмоқда. 32 ёшли футболчи мураббийнинг ўзини майдонга тушириш борасидаги қарорларини адолатсиз деб ҳисобламоқда.
Жорий мавсумда Ковачич барча мусобақалар ҳисобга олинганда бешта ўйинда майдонга тушган тушган бўлиб, ўз ҳисобига гол ёки ассист ёздириб қўя олмади. Ковачичнинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнига қадар мўлжалланган.

Фикрлар