"Манчестер Сити"нинг ёздаги нишони маълум!
"Ньюкасл"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Тино Ливраменто фаолиятини АПЛнинг бошқа бир клубида давом эттириши мумкин. "Манчестер Сити" 23 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Журналист Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, инглиз футболчиси "шаҳарликлар"нинг 2026 йил ёзидаги асосий трансфер мақсадларидан бири. "Манчестер Юнайтед" ҳам Тинога даъвогарлар қаторида, аммо ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.
"Transfermarkt" портали Ливраментонинг қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг "Ньюкасл" билан шартномаси 2028 йил ўрталарига қадар амал қилади. Бу мавсумда ҳимоячи Эдди Хоу жамоаси сафида саккизта ўйинда битта голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар