“Манчестер Юнайтед” афсонаси “Сити”ни танлади
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз агар унинг футболчилик фаолияти ҳозирги вақтда кечганида, “Манчестер Сити»”и танлаган бўлишини тан олди.
- Агар мен ҳозир футбол ўйнаганимда ва бошқа бир жамоада тўп тепганимда, “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” мени ўз сафига қўшиб олиш истагини билдирганида, клубга бўлган шахсий мойиллигимдан қатъи назар, “шаҳарликлар”ни танлаган бўлардим.
Бу сўнгги 5-10 йил давомида ушбу клуб қандай бошқарилгани ва у ерда қандай футболчилар ўйнаётгани билан боғлиқ.
Бу ҳақда гапириш оғир бўлса-да, аммо агар фаолият ҳақида сўз юритсак, уни медаллар билан якунлашни истасанг, шундай қилиш керак, - деди Скоулз The Good, The Bad & The Football подкастида.
Пол Скоулз катталар даражасида “Манчестер Юнайтед” сафида 1993 йилдан 2011 йилгача, шунингдек, 2012 йилдан 2013 йилгача тўп тепган. У ушбу жамоа билан 11 марта Англия чемпиони бўлган, икки марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан, шунингдек, қатор бошқа нуфузли совринларни қўлга киритган.

Фикрлар