«Манчестер Юнайтед» «Барселона» юлдузини олиб келмоқчи
«Манчестер Юнайтед» «Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопес трансфери бўйича расмий сўров юборди, уни 110 млн евро атрофида баҳолашмоқда.
«Манчестер Юнайтед» яқин вақт ичида «Барселона» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Клуб каталонияликлар таркибида тўп сурётган ҳужумкор ярим ҳимоячи Фермин Лопес бўйича расмий сўров йўллаган.
Маълумотларга кўра, Англия премьер-лигаси гранди ҳозирча футболчи ҳақида кенг қамровли маълумот тўпламоқда. Шу билан бирга, трансфер амалга ошиши мумкин бўлган шартлар, жумладан, молиявий томонлари ўрганилмоқда.
23 ёшли Фермин Лопесни Transfermarkt портали мутахассислари 110 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Жорий мавсумда у 12 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва жамоадошларига 4 та голли узатма берди.

Изоҳлар (0)