Сен керак эмассан! "Манчестер Юнайтед" Далот ўрнига янги ҳимоячи топиб қўйди
Бу футболчининг даври ўтди
Қишки трансфер ойнасида «Манчестер Юнайтед» мутасаддилари «Рома» таркибида тўп суришга улгурган 23 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Уэсли Франсани ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.
Бу ҳақда Football Insider нашри хабар берди.
Манкунианлар клубда Уэсли Франса келажакда Диогу Далотнинг ўрнини босиши мумкин, деган фикрда. Португалиялик ҳимоячининг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.
Уэсли Франса 2025 йилдан буён «Фламенго» клубидан ўтиб, «Рома» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда бразилиялик ҳимоячи римликлар сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, уч бор голли узатма амалга оширган.
Изоҳлар (0)