«Манчестер Юнайтед» Эдерсондан ҳали воз кечмади
«Манчестер Юнайтед» тиббий кўрикда тизза муаммоси аниқланишига қарамай, Эдерсонни «Аталанта»дан бошқа шартлар асосида олишни қайта кўриб чиқмоқда.
«Аталанта» ярим ҳимоячиси Эдерсоннинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши масаласи ҳали ҳам кун тартибидан тушгани йўқ.
Маълумотларга кўра, «қизил шайтонлар» италиялик клуб ва бразилиялик футболчининг ўзи билан келишувга эришган эди. Бироқ тиббий кўрик чоғида Эдерсоннинг тиззасида муаммолар аниқланиб, битим тўхтаб қолди. Шу боис вазият анча мураккаблашганига қарамай, трансфер бутунлай бекор қилингани йўқ.
Журналист Тайрон Маршаллнинг хабар беришича, «Манчестер Юнайтед» ҳали ҳам Эдерсонни ўз сафида кўриш имкониятини кўриб чиқмоқда. Англия гранди раҳбарияти «Аталанта» билан яқин кунларда яна музокаралар ўтказиб, футболчини бошқа шартлар асосида қўлга киритишга уринмоқчи.
Аввалроқ 27 ёшли ярим ҳимоячи учун манкунианликлар тахминан 45 миллион евро тўлашга тайёр экани маълум қилинган эди.

Изоҳлар (0)