"Манчестер Юнайтед" футболчи трансферини блоклади
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячи Мэйсон Маунт билан тез орада хайрлашиш ниятида эмас.
27 ёшли футболчига «Ньюкасл» жиддий қизиқиш билдирган эди. Клуб Сандро Тонали сотилганидан сўнг ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш йўлларини изламоқда, шунингдек, Йохан Манзамби бўйича музокаралар ҳам самара бермади.
TEAMtalk нашри маълумотича, манчестерликлар Маунт трансфери бўйича «қарғалар» таклифини рад этган, чунки футболчи жамоа бош мураббийи Майкл Каррик режаларида муҳим ўрин тутади.
Transfermarkt портали баҳосига кўра, Мэйсон Маунтнинг трансфер қиймати 25 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Ўтган мавсумда англиялик ярим ҳимоячи «МЮ» сафида 25 ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва бир бор голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар