Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Манчестер Юнайтед» жаҳон чемпионини сотиб олмоқчи

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Манчестер Юнайтед» келаси ёзда Нико Уильямсни 95 миллион евро компенсация пулини тўлаб сотиб олишга тайёр.

«Атлетик» клуби ва Испания терма жамоаси вингери Нико Уильямс фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

The Mirror ва The Telegraph нашрлари ёзишича, келаси ёзда «Манчестер Юнайтед» таркибни жиддий кучайтириш учун катта маблағ сарфлашни режалаштирмоқда. Манбанинг таъкидлашича, «қизил шайтонлар»нинг устувор трансфер рўйхатидаги асосий номзодлардан бири айнан Нико Уильямс ҳисобланади.

Футболчининг «Атлетик» билан амалдаги шартномасида 95 миллион евро миқдорида компенсация пули кўрсатилган. Хабарларга кўра, бу сумма «Манчестер Юнайтед» учун жиддий тўсиқ эмас – клуб ушбу миқдордаги тўловни амалга оширишга тайёр.

Жорий мавсумда 24 ёшли Нико Уильямс Испания чемпионатида олти ўйинда майдонга тушиб, бир бор гол урishga муваффақ бўлди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ