
“Манчестер Юнайтед” катта трансфердан воз кечди
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Эвертон” марказий ҳимоячиси Жаррад Брентуэйт трансферидан воз кечишга қарор қилди. Манбага кўра, манчестерликлар “Эвертон” ўз ўйинчиси учун талаб қилаётган 70 миллион фунтни жуда қиммат нарх, деб ҳисобламоқда.
Бош мураббий Рубен Аморим келаси мавсумда ҳам Ҳарри Магуайр бошчилигида таркибдаги ҳимоячиларга суянишини билдирди. Португалиялик мутахассис яқинда шартномасини 2026 йилнинг ярмигача узайтирган Магуайрнинг ўйинларидан мамнун ва марказий ҳимояга янги ўйинчи олинса, бу келажак учун ёш ҳимоячи бўлади.
Рубен Аморим Брентуэйт трансферига мўлжалланган маблағни бошқа позицияларни кучайтиришга йўналтиришни маъқул топди.
Фикрлар