“Манчестер Юнайтед” Каземирога ўринбосарларни саралаб, уч нафарини қолдирди

“Манчестер Юнайтед” мавсум якунида клубни тарк этиши кутилaётган ярим ҳимоячи Каземиронинг ўрнини босиши мумкин бўлган уч нафар футболчини танлади.

Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, бразилиялик футболчининг ўрнига асосий номзодлар — “Ньюкасл”дан Сандро Тонали, “Ноттингем Форест”дан Эллиот Андерсон ва “Кристал Пэлас”дан Адам Уортон ҳисобланади.

Такидланишича, агар Мануэль Угарте жамоани тарк этса,  манчестерликлар яна бир нафар янги ярим ҳимоячи қидиришни бошлайди.

“Юнайтед” спорт бўлими вакиллари нишондаги футболчиларни олиш учун Англия чемпионатидаги бошқа клублар, жумладан “Манчестер Сити” билан рақобат қилишига тўғри келади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!