Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Манчестер Юнайтед"ни менга беринглар!

У жамоани кўтаради

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер инглиз клубига эҳтимолий қайтиши масаласига муносабат билдирди.

Унинг таъкидлашича, агар жамоанинг ҳозирги устози Майкл Кэррик яна ўн йил давомида яхши ишлаб, шундан сўнг кетишга қарор қилса ва клуб раҳбарияти Сульшерга икки ойга жамоани бошқариб туришни таклиф этса, у бундай имкониятдан воз кечмайди.

«Бу клубда 18–19 йил умрим ўтган, шу боис мен учун у оиладек. Лекин ҳозир бу ҳақда ўйлаётганим йўқ.

Шу билан бирга, ўзимни бу ерда ҳали тугалланмаган ишларим бордек ҳис қиламан. Албатта, яна шундай имкониятга эга бўлиш жуда ёқимли бўлар эди», — дея таъкидлаган Сульшер TV 2 билан суҳбатда.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида хабар берилишича, мавсум бошидаги омадсиз натижалар туфайли Майкл Кэррик яқин вақт ичида ишдан бўшатилиши мумкин.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ