Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Манчестер Юнайтед» «Ноттингем Форест» ҳимоячисини нишонга олди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

«Манчестер Юнайтед» келаси ёзда «Ноттингем Форест» ҳимоячиси Мурилони тахминан 50 миллион евро эвазига сотиб олишни режалаштирмоқда.

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти «Ноттингем Форест»нинг бразилиялик ҳимоячиси Мурилони жамоага таклиф этишга қизиқиш билдирмоқда.

Football Insider маълумотига кўра, манчестерликлар 24 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. «Қизил иблислар» келаси ёзда ҳимоячи трансферини амалга ошириш учун фаол ҳаракат олиб боради. Таъкидлаш жоиз, Мурилонинг Ноттингем клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойига қадар мўлжалланган. Мутахассислар бразилиялик футболчининг трансфер қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мурило жорий мавсумда Англия чемпионатида «Ноттингем Форест» сафида 10 та учрашувда майдонга тушиб, бир голли узатмани амалга оширди ва учта сариқ карточка олди. Ҳимоячи бунга қадар ватанида «Коринтианс» жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ