“Манчестер Юнайтед” рақиб жамоа етакчисини олмоқчи

“Манчестер Юнайтед” трансфер ойнаси ёпилгунича ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаб олишни режалаштирмоқда.

Маълумотларга қараганда, манчестерликлар “Тоттенхэм” мутасаддилари билан ҳимоячи Пьер-Эмиль Хойберг трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборди.

Аслида “Тоттенхэм” хўжайини Даниэль Леви ўз ўйинчиларини Премьер-лигадаги рақибларга трансфер қилишни ёқтирмайди. Клуб Хоёберг учун хориж клубларидан 35 миллион фунт талаб қилаётган эди.

Манбаларга кўра, манчестерликлар ҳам бу футболчи учун Лондон клубига 35 миллион фунтдан кўпроқ ўтказиб беришига тўғри келади.

Таъкидлаш жоизки, Хойберг ўтган мавсумда жамоа етакчиларидан бири сифатида эътироф этилганди. Бироқ, жамоани  Анге Постекоглу қабул қилиб олганидан кейин тажрибали ўйинчи захирага михланиб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!