Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Манчестер Юнайтед" янги мураббий танлади

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Уларга айнан шунақа мутахассис керак

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик яқин кунларда ўз лавозимидан айрилиши мумкин.

Клуб раҳбарияти тезкор  йиғилиш ўтказган, аммо дарҳол қатъий қарор қабул қилишга шошилмади. Шу боис, кутилмоқдаки, жамоа сейшанба куни ҳам навбатдаги машғулотни Каррик қўл остида ўтказиши мумкин. 

Шу билан бирга, журналист Пол Ҳёрст маълумотларига кўра, клуб ичидаги кайфият тобора Юлиан Нагельсманнни таклиф этиш ғояси томон оғмоқда. Агар ҳозирги бош мураббий билан хайрлашишга тўғри келса, айнан немис мутахассиси асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Шунингдек, юқори лавозимдаги раҳбарлар орасида Эдди Ҳау номзоди ҳам ҳануз долзарблигини йўқотмаган.

«Манчестер Юнайтед» ўз майдонидаги охирги учрашувда «Борнмут»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди — 0:3. Манкунианлар навбатдаги учрашувни 31 октябрь, шанба куни сафарда «Челси»га қарши ўтказишади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ