“Манчестер Юнайтед”да янги можаро
“Манчестер Юнайтед” анчадан бери аввалги мавқеига қайта олмаяпти. Бундан роппа-роса бир йил муқаддам Криштиану Роналду ва Эрик тен Хаг бошчилигидаги мураббийлар штаби ўртасида зиддият чиққанди.
Шу ҳолат яна такрорланяпти. Бу гал нидерландиялик мураббийга Англия футболининг энг ёрқин юлдузи бўлиши кутилган Жейдон Санчо бош кўтарди.
Англиялик ҳужумкор футболчи Манчестерга келгунига қадар “Боруссия” сафида порлаётган эди. Бироқ, “Юнайтед”ни танлаб хатога йўл қўйган футболчи бир неча мавсумдан бери ўзини кўрсата олгани йўқ.
Яқинда Эрик тен Хаг Жейдонни таркибга қўшмади ва уни танқид қилиб ўтди.
- Жейдоннинг машғулотларидаги иштирокини кўриь, уни таркибга қўшмадик. “Манчестер Юнайтед”да ҳар куни юқори савияда эканинингни исботлашинг керак, - деди Эрик тен Хаг.
Санчо бунга кескин қаршилик билдирди.
- Мен машғулотларда ўзимни жуда яхши тутдим. Бу масаласининг остида бошқа сабаблар бор ва мен уларни айта олмайман. Менга нисбатан адолатсизлик қилишяпти. Мен қилмоқчи бўлган ягона нарса – хотиржам футбол ўйнаб, жамоа ютуқларига ҳисса қўшишдан иборат, - деди Жейдон Санчо.
Фикрлар