Манчестердаги нотинчлик!

"Манчестер Юнайтед" АПЛнинг 4-турида "Арсенал" меҳмони бўлиб, 3:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ҳисобни очишга муваффақ бўлган манчестерликларнинг қувончи узоққа чўзилмади. Эдегор гол уриб, мувозанатни тиклади. 90-дақиқада эса Гарначо ўйинга нуқта қўйганди, лекин гол ВАР орқали текширилиб, бекор қилинди. Шундан сўнг Артета шогирдлари икки марта Онана дарвозасини ишғол қилиб, ўз майдонида МЮни таслим қилди. Учрашув тугаганидан кейин айтилган гаплар "Манчестер Юнайтед"да яхши ишлар бўлмаётганидан дарак бермоқда, яъни ўтган йилги ҳолат яна қайтариляпти. Фақат бу сафар қаҳрамонлар бошқа.

gettyimages-1657408786-2048x2048

Эсингизда бўлса, ўтган мавсум бошида МЮ қониқарсиз натижалар қайд этаётганди. Кетма-кет мағлубиятлар, Роналдунинг захирада ўтириши ва жамоа афсоналарининг ҳар ўйиндан кейинги танқидлари. Бу нарсаларга одам кўникиб ҳам қолаётганди, лекин Тен Хаг катта ўзгаришга қўл урди, яъни у португалиялик юлдузга чиқиш эшикларини кўрсатди. Криштиану эса Пирс Морганга катта интервью бериб, нималар бўлганини айтди. Шундан сўнг натижалар яхшиланиб, "қизил иблислар" кетма-кет мағлубиятсиз сериялар қайд этди. Мухлислар бўлса ҳаммаси Роналдуга боғлиқ эканлиги ва Эрик жуда яхши мураббий эканлиги ҳақида гапиришарди. 

Cristiano Ronaldo: Man Utd boss Erik ten Hag addresses forward's exit for  first time | Football News | Sky Sports

Янги мавсум бошланиш арафасида "Манчестер Юнайтед" бир қатор трансферларни амалга оширишга уринди. Клубнинг режаларида битта тўпурар ҳужумчи сотиб олиш бор эди. Рўйхатда "Тоттенхэм" вакили Харри Кейн фаворит эди, лекин "шпорлар" раҳбарияти унга жуда катта нарх қўйганди. Буни эшитган манчестерликлар бирор марта таклиф жўнатмай туриб, курашдан чиқди ва "Б" режага ўтди. Аниқроғи, "Аталанта" ҳужумчиси Расмус Хойлундни ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракатни бошлади. Ўзи Тен Хаг жамоага келиши билан биринчи навбатда ҳужумчи сотиб олишни сўраган. Ўша вақтда у Дарвин НуньесРоберт Левандовси каби страйкерларни кўзланганди. Якунда Воут Вегхорст ярим мавсумга ижарага олинди. Бу сафар ҳам фаолияти давомида 44 та гол урган ҳужумчи олинмоқда. Маълумот учун, Холанд ўтган мавсумда 52 та гол урган.

"Liverpul" - "Manchester Yunayted" - Premer-liga

Хойлунднинг ҳали МЮда қандай ўйнаб кетишини билмаймиз, лекин мураббий яна битта ҳимоячи харид қилинишини истаганди. Бунинг учун эса Харри Магуайр жамоани тарк этиши керак экан. Ким Мин Жае шорт-листдан жой олди, лекин "Бавария" бу трансферни илиб кетди. Шундан сўнг Алекс Дисаси варианти кўриб чиқилаётганди. Франциялик ҳимоячи "Челси"га насиб қилди. Яна бир нечта футболчилар билан музокаралар ўтказишга тайёргарлик кўрилаётган бир пайтда Харри қолишга қарор қилди. Шу билан бирга, бу мавзуга нуқта қўйилди. Ундан кўра клуб Жонни Эванс билан шартнома имзолаб қўя қолди. Тасаввур қилинг, Чемпионлар лигаси баҳслари олдидан Варан ва Мартинес сафдан чиққан. Асосий таркибда эса Эванс ва Магуайр майдонга тушмоқда. Раҳбариятнинг ҳаёлига бу нарсалар келмаган кўринади, ҳар ҳолда Тен Хагнинг яна бир режасини барбод қилишди. 

Rasm

Аслини олганда, Тен Хаг ҳам бу ерда айбни шунчаки клубга тўнкай олмайди. Унинг ҳам очилмаган қирралари борга ўхшайди. "Арсенал"дан учралган мағлубиятдан кейинги айтган гапларидан келиб чиқсак, ҳакамлар шунчаки "канонирлар"нинг ғалабасини хоҳлагандек. Ўз жамоасида бўлаётган муаммоларни яшириш учун ҳаммасига айбдор қилиб рефериларни кўрсатди. Шу пайтда мураббийга Санчони нимага қайдномага кирмагани ҳақида савол беришди. Нидерландиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, вингер машғулотларда ўзини кўрсата олмаган ва майдонга тушишга лойиқ, деб топилмаган. Бу гапларни эшитган Санчо эса баёнот билан чиқди:

"Илтимос, кўрган нарсаларингизни ҳаммасига ҳам ишонманг! Мен одамларни ёлғон гапиришига қараб тура олмайман. Машғулотларда ўзимни жуда яхши ҳис қилдим. Менимча, қайдномага киритилмаганимни бошқа сабаби бор. Бу адолатдан эмас. Мураббийларнинг қарорини ҳурмат қиламан ва жамоамга ёрдам беришни истайман. Мен бунинг учун курашаман", - дейилади баёнотда. 

Image

Албатта, бундай воқеалар ҳар бир клубда бўлиб туради. Ичкарида нималар бўлаётганини барча била олмайди. Шундай экан, "Манчестер Юнайтед"нинг кийиниш хонасида муҳитни Тен Хаг яширишга ҳаракат қилган бўлиши мумкин ёки... 

Санчо ўйинга тушмаганининг бошқа сабаби бор, деди. Айримлар буни нима эканлигини ҳам тахмин қилишди. Маълум бўлишича, англиялик вингер ёзда клубни тарк этувчилар рўйхатида бўлган, лекин уни клуб қўйиб юбормади. Сабаби, футболчининг трансферига миллионлаб евролар сарфланган. Жейдон ушбу мавсумни яхши ўтказиб, келаси ёзда қимматроққа сотилиши мақсад қилинган. Тен Хагга эса бу режа ёқмаган ва рахбариятдан сўраган футболчиларини олиб бермагани учун қасос олмоқда, деган миш-мишлар ҳам йўқ эмас. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!